22:40 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00

Атом энергияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди

© Sputnik / Павел Львов
Жамият
Ҳавола олиш
61 0 0

“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг қайта кўриб чиқилди ва учинчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

В агентстве Узатом прошла встреча с представителями МАГАТЭ
Пресс-служба Минэнерго Узбекистана

Мазкур қонуннинг мақсади атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш учун янги ташкил этилилаётган давлат ташкилотлари ва тизимларнинг фаолияти учун қонуний асослар яратиш, шунингдек, миллий қонунчиликка атом энергиясидан фойдаланиш бўйича самарали хавфсизлик механизмларини жорий этишга қаратилган.

Қонун лойиҳасида атом энергиясидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишда қуйидаги асосий принциплар кўзда тутилган: фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкини сақлаш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш устуворлиги; хавфсизликнинг таъминланиши; ахборотнинг очиқлиги; ядровий қурол ва бошқа ядровий портловчи қурилмалар ишлаб чиқаришнинг тақиқланиши.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда атом энергетикасидан муваффақиятли фойдаланиб келаётган хорижий мамлакатлар, хусусан, АҚШ, Франция, Хитой, Япония, Россия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Канада, Украина, Буюк Британия, Швеция, Чехия, Бельгия, Швейцария, Финляндия, Венгрия, Словакия, Аргентина, Бразилия каби давлатларнинг ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (МАГАТЭ) қонунчилик бўйича кенг халқаро тажрибаси ўрганилди.

Дунё атом электр станциялари – фалокатлар, ўтмиш ва ҳозирги ҳолат

Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни атом электр станцияси қурилиши учун танланган Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги ҳудудда муҳандислик-тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи бошланган эди.

Асосий мавзулар